20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,4 °C

Спорт
1 Июн  2019 414

Бектемир Мелиқўзиевнинг профессионал боксдаги илк жанги санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаши кутилаётган Бектемир Мелиқўзиевнинг дебют жанги муддати ва манзили маълум бўлди, деб хабар бермоқда GoSport.uz интернет-нашри.

Маълумотларга кўра, Бектемир жорий йилнинг 13 июнь куни профессионал боксдаги илк жангини ўтказади. Жанг АҚШда, Калифорниядаги Коста Меса шаҳрида жойлашган “The Hangar” кўргазмалар залида бўлиб ўтади. Ҳозирча жангнинг аниқ вақти номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир апрель ойидан буён Америкада “Мир бокса” промоутерлик клуби таркибида машғулотларда иштирок этиб келмоқда. Аммо унинг дебют жанги “Мир бокса“ промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech