17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,4 °C

Мамлакатимизда
28 Мая  2019 405

Банкка бўладиган мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этишга эътибор қаратилмоқда

Мамлакатимизда юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг самарали механизмларидан кенг фойдаланилмоқда. Бу борада Президент халқ қабулхоналари ҳамда виртуал қабулхонасининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

“Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича алоҳида тузилма ташкил этилган. Банкнинг 45 та ҳудудий филиалида мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида мутахассислар иш олиб бормоқда.

Жумладан, жорий йилнинг январь-апрель ойларида жисмоний ва юридик шахслардан 317 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 105 таси ижобий ҳал этилган бўлса, қолган қисми бўйича асослантирилган тушунтиришлар берилган. Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан “Мижозлар манфаати устувор” мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Энг кўп мурожаат жисмоний шахслар томонидан истеъмол кредитлари, тадбиркорлар томонидан эса кичик бизнесни кредитлаш хизмати бўйича келиб тушган. Мурожаатчилар орасида чакана банк хизматлари, уй-жой коммунал соҳасини молиялаштириш, меҳмонхона ва мактабгача таълим муассасалари қуришда банк кредит шартлари билан қизиққан фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Банк тизимида ҳар йили жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг таҳлилий натижаларига кўра, энг кўп мурожаат келиб тушган ҳудудда маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамкорлигида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб келинади.

Жорий йилнинг ўтган даврида ана шундай учрашувлар Банк Бошқаруви Раиси ҳамда ўринбосарлари бошчилигида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида сайёр қабуллар шаклида бўлиб ўтди.

Анжуманда банк томонидан тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилиши, уларнинг талаб ва истакларига тезкор ечим топиш, муаммоли масалаларини ҳал этишда эса бошқа тегишли департаментлар ҳам жалб қилиниши айтиб ўтилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech