17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Молия
1 Ноя  2019 425

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди

“Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (31.10.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилиб, у Академиянинг таъсисчиси этиб белгиланди.

2018 ва 2019 йилларда Академия магистратурасига қабул қилинган шахслар учун магистратура мутахассисликлари бўйича амалдаги таълим дастурларини, шунингдек, Академиянинг сарф-харажатларини магистратурада давлат гранти асосида таълим олаётган шахсларнинг ўқиши тугагунга қадар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади.

Шунингдек, қарорга кўра 2020 йилнинг 1 февралига қадар  2020-2025 йилларда Академияни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

Маълумот учун, Банк-молия академияси Ўзбекистон Президентининг 1996 йил 2 майдаги Фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича, шунингдек кўрсатиб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech