17 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2 °C

Спорт
9 Дек  2019 519

Бахтиёр Ашурматов расман “Қўқон-1912” футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди

Ушбу лавозимда у жамоада вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб келган Азиза Тўхтабоевни ўрнини эгаллади.

Яқин ўтмишнинг таниқли футболчи бўлган Бахтиёр Ашурматов қўқонлик бўлсада ҳеч қачон ўз шаҳари жамоасида ўйнамаган. У бир қатор маҳаллий ва хорижий клублар, Тошкентнинг “МХСК”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив”, Урганчнинг “Хоразм”, шунингдек, Москванинг “Торпедо-Металлург”, Владикавказнинг “Алания”, Самаранинг “Крылья Советов”да тўп сурган. 

Футболчилик фаолиятини тугатганидан сўнг Б. Ашурматов мураббийликни бошлади ва бир қатор яхши натижаларни қайд этди. 2012 йилда “Гулистон” ФК ни биринчи лигадан Ўзбекистон олий лигасига олиб чиқди. Б. Ашурматовнинг асосий ютуғи 2018 йил декабрь ойида “АГМК” клуби билан Ўзбекистон Кубогини қўлга киритганидир.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech