16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Спорт
2 Окт  2019 655

Баҳодир Жалоловга Тошкент шаҳардан уй совға қилинди

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчиси деб топилган Баҳодир Жалоловни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев самимий қутлади, деб хабар қилади ҳокимлик матбуот хизмати.

Унинг чемпионатда эришган ғалабаси, спортдаги ютуқлари эътироф этилиб, Президент совғаси – Тошкент шаҳри Қори Ниёзий кўчасида жойлашган уй-жойлардан бири – тантанали равишда топширилди.

Эслатиб ўтамиз, йигирманчи марта ўтказилган бокс мусобақасида дунёнинг 78 мамлакатидан 400га яқин боксчи иштирок этди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech