17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,3 °C

Спорт
24 Мая  2019 936

Баҳодир Жалоловга Термиздан икки хонали уй совға қилинди

Профессионал бокснинг супер оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган боксчимиз Баҳодир Жалоловга (6-0, 6 КО) уй совға қилинди, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Маълумотларга кўра, Жалоловга ўзи туғилиб ўсган Сурхондарё вилоятининг маркази Термиз шаҳрида бунёд этилган уйдан 2 хоналисининг калити ва эгалик сертификати топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов апрель ойида бўлиб ўтган ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган ва икки карра Осиё чемпионига айланганди.

Шунингдек, у 10 апрел куни америкалик Брендан Барреттга (7-3-2, 5 КО) қарши жангда техник нокаут эвазига қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўзнинг проф-боксдаги илк камари NABF Junior камарини қўлга киритганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech