18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Спорт
16 Июл  2019 419

Баҳодир Жалолов кейинги ҳафтада навбатдаги жангини ўтказади

Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов июль ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Маълум қилинишича, Жалолов 24 июль куни Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Спортчи тез кунда бу борада ҳам маълумот беришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов бунга қадар, сўнгги марта жорий йилнинг 10 апрель куни АҚШда Брендан Барреттга қарши жангда ғалаба қозониб, Шимолий Америка бокс федерацияси — NABFнинг иккинчи даражали камари (NABF Junior) чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Кейинроқ у ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиб, кетма-кет иккинчи марта мазкур мусобақа олтин медалига эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech