18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,7 °C

Спорт
10 Апр  2019 812

Баҳодир Жалолов бугун титул камари учун жанг қилади

Бугун профессионал боксда фаолият олиб бораётган юртдошимиз Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бироқ кеча рақиб ўзгаргани маълум бўлди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

 

Даставвал тарқатилган маълумотларга кўра, юртдошимиз америкалик Пальмер Донние билан жанг қилиши керак эди. Аммо ҳамюртимиз ва унинг менежерлари келишган ҳолда олтинчи жангда титул камари учун баҳс олиб боришни лозим топишди.

Шу тариқа, юртдошимиз бугун вакант турган “NABF Junior Heavyweight Title” камари учун америкалик Брендан Барретга қарши жанг қилади. Маълумот учун, Баррет шу пайтгача 11 марта жанг олиб борган бўлиб, 7 бор ғалаба қозонган, шунингдек, унинг ҳисобида 2 тадан мағлубият ва дуранг ҳам мавжуд. Ҳамюртимиз учун бу олтинчи жанг бўлади. Жалолов аввалги барча беллашувларда муддатидан аввал рақибларини ер тишлатган. Бўлажак жангга Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилиб, баҳс Тошкент вақти билан эртага эрталаб бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 16-27 апрель кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech