26 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,6 °C

Таълим
16 Янв  2020 484

БАА компанияси Ўзбекистон ОТМларининг халқаро рейтингларга кириши учун кўмаклашади

Тошкент давлат техника университетидаги Ўзбек-Япон ёшлар инновация марказида Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг «Shbeemann» хорижий консалтинг компанияси ўртасида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинг рўйхатига киритиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Жаҳон банки кўмагида имзоланган шартномага кўра, компания 3 йил давомида Ўзбекистондаги 10 та олий таълим муассасасининг халқаро эътироф этилган рейтингларда кучли 1 000 таликка кириши учун методик кўмакни амалга оширади.

— Давлатимиз раҳбари томонидан бизга таълим сифатини халқаро даражага олиб чиқиш вазифаси белгиланган, — дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов. — Биз бунга фақат университетларни халқаро рейтингларга киритиш орқалигина эришишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ЎзМУ ва СамДУ дунёнинг энг кучли университетлари рейтингида кучли 500 таликка кириши лозимлиги белгиланганди. Ҳозирча «Shbeemann» компанияси Ўзбекистондаги 10 та ОТМнинг QS ва Times Higher Education халқаро рейтингларининг кучли 1000 талигига киришлари учун методик ёрдам кўрсатади.

Компания кўп йиллик тажрибага эга ва дунёнинг бир неча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилади. Биз улар билан Ўзбекистон университетларини дунёнинг кучли 100 талигига кириши бўйича ҳамкорлик қиламиз. Адашмадим, 1 000 талик эмас, айнан 100 талигига киришига ҳаракат қиламиз.

Қайд этиш лозим, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилгани  ҳақида хабар қилгандик.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech