21 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,3 °C

Мамлакатимизда
20 Июн  2019 531

Аввал микроҳудуддаги ундан кейин қўшимча квота бўйича болалар мактабга жойлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июнда қабул қилинган “Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг асосий мақсади аҳолидан пул йиғиш эмас. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 19 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда алоҳида таъкидлади.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг асосий мақсади микроҳудуддаги болаларни мактабга жойлаш, талаб катта бўлган мактаблардаги коэффициентни барқарорлаштириш, бир синфда ўқувчилар сонини 35 дан оширмасликни таъминлаш, мактаб ёшига етмаган ва таълим тилини билмайдиган болаларни қийналмаслик, сўнгги ўринда мактабларга қўшимча пул топиш имкониятини яратиш.

Брифинг доирасида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таъкидладики, 2019-2020 ўқув йили учун 1-синфга қабул асосий квота бўйича амалга оширилади.

– Аввалам бор, биз микроҳудуддаги болаларни мактабга жойлаймиз. Жой қолсагина, қўшимча квота бўйича қабулни амалга оширамиз, – деди вазир.

Шерзод Шерматовнинг айтишича, қарор чиққанидан сўнг, тегишли ташкилотлар қўшимча квота бўйича қабул механизмларини яратишлари ва уни синовдан ўтказишлари керак. Бунинг учун эса вақт талаб этилади.

Ҳамма ота-оналарга айтиб қўяйлик, қинғир йўлларни қидирманглар. Таниш-билиш излаш, кимдир орқали “қўнғироқ” қилдириш, директорларни қўрқитиш каби ҳолатлар бўлиши керак эмас, – дея таъкидлади вазир. Бу ҳужжатнинг асосий мақсади директорларни шундай ҳолатлардан ҳимоя қилиш эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech