16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Мамлакатимизда
1 Апр  2019 1411

Автомобилларда ёруғлик қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш қонунан жазоланади

2019 йилнинг 1 январь кунидан 29 март кунигача бўлган муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан 352 нафар ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси “Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш” бўйича маъмурий баённомалар тузилди. Фақатгина 29 март кунининг ўзидаёқ 20 маротаба юқоридаги каби ҳуқуқбузарликлар содир этилган. Бир кун аммал, 28 март куни ушбу кўрсаткич 37 тани ташкил этган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

 

Йўлларнинг кўриниши фақатгина ламочкаларга эмас, балки фара мосламаларига, шу билан бирга, ундаги нур қайтарувчи элементларга ҳам боғлиқ. Ҳар бир заводда фара/фонарлар маълум лампочка турларидан келиб чиқиб ишлаб чиқарилади. Ксенон ва галоген нурларида фарқ бор, айнан шу сабабли бошқа турдаги лампочка танлаб фаралар сифатини пасайтириб қўйиш мумкин.

Қоидалар фақатгина ҳайдовчиларнинг хавфсизлигидан келиб чиқиб эмас, бошқа ҳайдовчиларга нисбатан юзага чиқиши мумкин бўлган хавфни деб ҳам ўйлаб чиқилган. Фара йўлни ёмон ёритиб, яқин атрофда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг кўзларини олиши мумкин, бу эса йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлиши эҳтимоли бор. Ўрни келганда ёритиш мосламаларини “ижодий” ўзгаришлари ҳақида ҳам тўхталиш керак: улар инстаграмдаги суратлар ёки кўргазма учун яхши бўлиши мумкин, аммо йўллар учун эмас, боиси – бу каби фаралар ҳайдовчиларни чалғитиб, умумий хавфсизликка таҳдид солишади.

Нима сабабдан Ўзбекистонда «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга мувофиқ автомобилнинг ташқи ёритиш мосламаларига ўзгартириш киритиш тақиқлангани тушунарли деб умид қиламиз. Автомобилга заводда ўрнатилган ксенон ва светодиод фаралар эса кўринишни ёмонлаштирмайди ҳамда бошқа ҳайдовчиларга халақит бермайди, шунинг учун улар тақиқланмаган.

Ҳайдовчиларга шуни эслатиб ўтишимиз керакки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддасига мувофиқ, товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек, уларни ўзгартириб ўрнатиш – энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, қонунчиликнинг маълум талабларига номувофиқлик юзага келса, транспорт воситаси жарима майдончасига жойланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида бир қатор ҳолларда транспорт воситасининг эксплуатацияси тақиқлангани келтирилган, ташқи ёритиш асбобларига эса алоҳида параграф бағишланган.

Йўллардаги хавфсизлигингиз ҳақида қайғуриш билан бирга, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларининг хавфсизлигини ҳам ҳурмат қилинг, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech