19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
14 Мар  2019 1290

Автобуслар ҳаракати аҳолини қониқтирмаяпти

 Фейсбук ижтимоий тармоғида қуйидаги мулоҳаза кўпчиликнинг эътиборини тортди ва ўз фикрини билдиришга чорлади.

 

 “Бу 38-автобус. Бекатларнинг бошланиши Сергели 7, соат 07:47. Кимдир ишга, кимдир ўқишга шошяпти, автобус тўлиб бўлди, амаллаб яна иккита бекатдан одам олиш мумкин қолган бекатдагилар сиғмайди, қандай кетишини хеч кимга қизиғи йўқ. Кейингиси 11-12 дақиқадан кейин юради... Аввалгига нисбатан бу манзилда одамлар икки баробарга кўпайган. Жамоат транспортлари эса ўша-ўша. Нега?"

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрлари қуйидагича:

Таджибаева Шахноза Ибрагимовна: "Тошкентда автобуслар катта шукр қилинглар вилоятларда отайўл часпик вақтларида одамлар тахланиб кетади. Тўхтамаса назоратчилар шопирларни зуғумга олса керак тўхтаса одамлар барибир сиғмайди"

Бу фикр муаммо бошқа ҳудудларда ҳам мавжуд эканини билдирмоқда.

Давид Абдуллаев: Баъзи ривожланган давлатларда ҳам шу ҳолат. Автобусларнинг оралиқ вақтини қисқартириш керак.

Наврўз Бақоев: Биламан. Бир йил шу ердан қатнаганман. 38 жуда секин юради.

Зуҳриддин Абдуллаев: 115 ҳам шунақаку.

Бу фикр пойтахтимиздаги автобусларнинг ҳаракатланишида фақат шу йўналишида муаммо мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда.

Бу мавзу аҳолининг эътиборини тортаётгани, ўз фикрини билдиришга уринаётгани билан аҳамиятлидир. Шунингдек, эрталаб йўналишли транспортлар ҳам жуда тиқилинч эканлиги айтилмоқда.

Таклифлар орасида тиқилинч бўладиган вақтларда автобус ҳаракати орасини қисқартириш таклифи ҳам берилмоқда.

Аслида эътибор берсангиз, айни шу вақтларда ҳаракат оралиғи анча қисқартирилган. Аммо бу амалий ҳаракат ҳам аҳоли эҳтиёжларини қоплай олмаяпти.

Хўш, бу фикрларга мутасаддилар жавоб берармикин?

 Б.Мелиқулова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech