11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,3 °C

Ҳарбий
8 Авг  2019 905

“АрМИ – 2019”: “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналишида ҳам вакилларимиз биринчиликда бормоқда

“Ҳарбий-тиббий эстафета” иштирокчилари 6-7 август кунлари танловнинг иккинчи шартини – кичик ва ўрта тиббиёт персонали ҳамда ҳайдовчилар ўртасида “Индивидуал маҳорат” босқичи доирасида тўсиқли йўлакдан ўтиш комплекс машқларини бажарди, деб хабар қилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Дала кийимидаги эркак ва аёллар “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг энг мураккаб шартларидан бирида қуролсиз қатнашиб, куч, матонат ва шижоатини намойиш этди.

Тўсиқли йўлакнинг узунлиги 400 метрга тенг бўлиб, БТР-80 остидан эмаклаб ўтиш лозим бўлган масофа 15-20 метрни ташкил этади. Бундан ташқари иштирокчиларни олдинда бошқа қийинчиликлар ҳам кутиб турди. Масалан, хандақ, лабиринт, қия тўсинли панжара, учта эгилган жойи ҳамда вертикал зинапояли бузилган кўприк, оғма зинапоя, зовур ва бошқа тўсиқлар.

Иштирокчилар тўсиқларни босиб ўтиш вақтида Калашников автоматини ёйиб-йиғиши ҳамда қурол-яроғ қутисини ташиши лозим эди (эркаклар учун 20 кг, аёлларга эса — 10 кг).

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, эркаклар ўртасидаги энг яхши натижаларнинг барчаси Ўзбекистон ҳарбийларига насиб этди.

Бугун, 8 август куни танловнинг янада мураккаб босқичи ўтказилади, унда шифокорлар таркиби тўсиқлар йўлагини босиб ўтиши керак.

 

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech