14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Спорт
16 Мар  2019 1865

АҚШдаги жаҳон чемпионатини ўзбекистонлик қизлар биринчи ўрин билан якунлашди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Мусобақа якунлангач, турнирда алоҳида йўналишларда энг кучли спортчилар ҳам аниқлаб олинди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

Эътиборлиси, қизлар ўртасида 2 та йўналишда жаҳон рекордини ўрнатган юртдошимиз Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) мусобақанинг энг яхши атлети, деб топилди. Спортчимизга ушбу совринни Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аяннинг ўзи топширди.

Қолаверса, турнирда қизлар терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни қўлга киритди. Вакилаларимиз мусобақа давомида 7 та отин ва 2 та кумуш медалларини ўз ҳисобларига ёздириб қўйишган. Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech