18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,8 °C

Транспорт
3 Апр  2019 1405

GM Uzbekistan АЖ яна бир давлатга ўз автомобиллари экспортини бошламоқда

Бугун, 3 апрел куни GM Uzbekistan акциядорлик жамияти автомобилларининг илк партиясини Беларусга экспорт қилиш учун юклади. Беларусга тайёр ҳолда Nexia R3 ва R4 моделидаги автомобиллар экспорти амалга оширилади, деб хабар тарқатди компания матбуот хизмати.

 

Аввалроқ компания Nexia R3 автомобилларини Қозоғистоннинг Костанай шахридаги “СариаркаАвтоПром” заводига йирик узелли йиғиш учун ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолда экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди.

Йил бошидан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Афғонистон ва Тожикистон давлатларига ҳам экспорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan фаолиятида 2019 йилни экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу сабабли компания ушбу соҳадаги фаолиятини жадаллаштириб, экспорт бозорларини қамраб олишда давом этади, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech