16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,1 °C

Спорт
12 Июл  2019 689

Антуан Гризманн “Барселона” футболчиси

Каталониянинг «Барселона» клуби ​«Атлетико» Мадрид ҳужумчиси Антуан Гризманн сотиб олинганини эълон қилди.

Клуб расмий твиттери француз ҳужумчиси Каталонияга кўчиб ўтганини тасдиқловчи пост қолдирди. Футболчи янги клуби билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ​«Барселона» Гризманн учун ​«Атлетико»га унинг шартномасида кўрсатиб ўтилган товон пули 120 млн евро тўлаши лозимлиги хабар қилинганди. ​«Барселона»​ мазкур суммани тўлагач, трансфер амалга ошди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech