25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Саноат
6 Мар  2019 647

“Ангрен шакар” ҚК бир йилда қанча маҳсулот ишлаб чиқаради?

Лойиҳа қиймати 108 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган ушбу заводнинг ишга туширилиши билан маҳаллий аҳоли учун 400 дан зиёд янги иш ўринлари очилди.

 

Ангрен шакар заводи бир йилда 300 минг тонна тайёр маҳсулот етказиб бериш қувватига эга.

Бу, ўз навбатида, республикамиз аҳолисининг шакарга бўлган эҳтиёжини тўла таъминлаб, четдан мамлакатимизга ушбу маҳсулотни олиб келинишига чек қўйди. Мазкур корхона технологик жараёнлари ҳамда қўлланилаётган ускуналари билан нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ўртасида ҳам ажралиб туради.

Жорий йилда корхонага талаб янада ортиб, қўшни мамлакатлар билан шартномалар имзоланди. Бу эса ўз-ўзидан иш ўринларининг янада ортиши ва корхонанинг ривожланиб бораётганидан далолат беради.

Бугинги кунда корхона Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш давлат корхонаси билан тўлиқ хамкорликда иш олиб бормоқда, айниқса хом-ашёларни сифатини текшириш ва уларни яроқлилиги марказнинг замонавий лабораториялари орқали текширилиб сертификатлаштирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech