21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,6 °C

Туризм
9 Окт  2019 452

Андижондан Мўйноққа пиёда чиққан фуқаро 97 кунда Хоразмга етиб борди

Жорий йилнинг 1июль санасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига пиёда йўлга чиққан фуқаро Соҳиб Ражабов орадан 97 кунда Хоразм вилоятига етиб келди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилади.

Фуқаронинг 2200 км масофани ташкил қиладиган йўл бўйлаб юришидан мақсад Ўзбекистоннинг қанчалик хавфсиз давлат эканлигини исботлаш ва юртимизнинг туристик салоҳиятини кўрсатишдир.

Соҳиб Ражабов ўзининг телеграм каналида Хоразм вилоятига етиб келганлигини маълум қилган.

У йўл бўйи кўрган-билганларини расмга тушириб, ўз каналига жойлаштириб бормоқда.

Соҳиб Ражабов Хоразмда бир неча кун бўлиб вилоятнинг сайёҳлик манзилларига сафарини давом эттиради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech