13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Хавфсизлик
4 Дек  2019 474

Андижондага уйларнинг бирида газ портлаши натижасида 8 киши жароҳат олди

Бугун соат 14:00 атрофида Андижон шаҳрининг 2-микрораёнидаги кўп қаватли уйлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди.

Олов тўртта хонадонни қамраб олган. Ёнғин қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш натижасида содир бўлган.

Ички ишлар вазирлигининг тергов бўлими маълумотларига кўра, қурбонлар йўқ, аммо 8 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Ҳодиса тафсилотлари тергов ва тезкор гуруҳ томонидан аниқланмоқда, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech