12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,5 °C

Хавфсизлик
9 Ноя  2019 474

Акушерлик ва гинекология марказида 15,3 млрд. сўм талон-торож қилинди

“Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”даги кирдикорлар фош этилди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”да ўтказилган терговга қадар текширувда, марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, “Давр банк”нинг Юнусобод филиали, “Ипак йўли” банкининг Мирзо Улуғбек  филиали ходимлари ҳамда “T.S”, “S.F” МЧЖлари мансабдор шахслари, “X.U” ва “S.P.” хусусий корхоналари раҳбарлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018  ва жорий йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 млрд. сўм пул маблағларини талон-торож  қилганликлари  аниқланди.

Ҳозирда “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва  гинекология илмий-амалий  тиббиёт маркази” мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари  билан  жиноят  иши  қўзғатилиб,  тергов  ҳаракатлари олиб  борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech