19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Мамлакатимизда
7 Фев  2019 2664

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Агентлик ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади

Агентликка Президент томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

Қарор билан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

  • “O‘zbekiston” нашриёт-матбаа ижодий уйи;
  • Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи;
  • “O‘qituvchi” нашриёт-матбаа ижодий уйи;
  • Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи;
  • “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти;
  • “Кўзи ожизлар босмахонаси” давлат корхонаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий нашриётлар;
  • “O‘qituvchi” илмий-методик нашриёт маркази;
  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;
  • Оммавий коммуникациялар бўйича марказ;
  • Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассислар тайёрлаш касб-ҳунар коллежи;
  • “Ўздавкитобсавдотаъминоти” МЧЖ китоб маҳсулотларини тарқатиш корхонаси;
  • “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси” давлат корхонаси.

Шунингдек, қарор билан 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

  • “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги, “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”гиҚонунлар янги таҳрирда қабул қилинади ҳамда Журналистларнинг Касб этикаси кодекси ишлаб чиқилади;
  • Суд органлари билан журналистлар орасида изчил ҳамкорлик ўрнатилади;
  • Республика умумтаълим муассасаларида “Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси” лойиҳасияратилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech