23 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1,4 °C

Агросектор
14 Янв  2020 638

Ўзбекистон Нидерландиянинг қишлоқ хўжалиги тажрибасини ўрганади

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси қишлоқ хўжалиги соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Нидерландияга ташриф буюради.

Портал pv.uz/«Правда Востока»/14 январь. Нидерландия ҳозирда қайта ишлаш саноати дунёда энг ривожланган аграр мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бунга эришиш учун давлат йиллар давомида аграр бизнесни юритишнинг муваффақиятли стратегиясини тузиб, ресурслардан минимал даражада фойдаланган ҳолда максимал фойда олмоқда.

Ўзбекистон делегациясининг Голландияда бўлиш дастурига университет раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш, унинг илмий-маърифий бўлимлари билан танишиш режалаштирилган Вагенинген университетига ташриф ҳам киради, деб хабар беради «Дунё» АА.

Шунингдек, мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхонаси томонидан 20 январь куни Гаагадаги «Newsport» (Nieuwspoort) халқаро матбуот марказида ташкил этиладиган семинарда иштирок этиш доирасида Ўзбекистоннинг замонавий қишлоқ хўжалиги сектори салоҳиятини ҳам тақдим этиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech