24 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16 °C

Мамлакатимизда
8 Апр  2019 1574

Adweek-2019: глобал трендлар ва креатив танловлар

Пойтахтимизда мана, учинчи йил, тобора соҳанинг бош маърифий ва коммуникацион майдонига айланиб бораётган Adweek III Маркетинг ва реклама ҳафталиги старт олди.

 

Тадбирлар сериясини эса ўзига Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон спикерларини жамлаган Халқаро маркетинг конференцияси очиб берди. Шу билан бир вақтнинг ўзида тематик йўналишларга бўлинган ва ўз ичига дизайн, брендинг, креатив, digital, SMM, рекламадаги визуал технологиялар, ташқи реклама, матбаа хизматлари, эсдалик совға маҳсулотлари, web production ни олган маркетинг ва реклама кўргазмаси ўз ишини бошлади.

 

Форум доирасида ўтказилаётган тадбирлар кўлами ўтган йилдагига қараганда, икки бараварга ошган. Шундай қилиб, 11 апрель куни Алишер Навоий номидаги Кино саройида ABC Show бўлиб ўтади. Унинг доирасида катта экранда энг яхши реклама роликларини томоша қилиш ва мутахассислар шарҳларини эшитиш мумкин. Дастурда экспертларнинг чиқишлари ва медиаконтентлар намойиши режалаштирилмоқда.

 

Худди шу куни «International Hotel Tashkent»да сайёҳлик бизнеси профессионаллари учун «Меҳмондўстлик 2:0: чақирувлар ва ечимлар», деб номланган ва Adweek ка тўғриланган II Марказий Осиё туристик форуми бўлиб ўтади.

 

12-13 апрель кунлари «Зарафшон» концерт залида реклама конференцияси ва Биринчи Тошкент реклама фестивали «TAF!» бўлиб ўтади. Унда реклама ва ижод соҳасининг энг етакчи вакиллари иштирок этади ва ўз тажрибалари ҳамда ғоялари билан ўртоқлашади. Конференция якунида эса иштирок этишга 167 та ариза топширилган «TAF!» ижодий танлови ишларининг муҳокамаси ўтказилади.

 

Бунинг бари пойтахтимиз баҳорини нафақат гўзаллаштиради, балки юртимиз реклама мактаби ривожланишига пойдевор, мамлакатимизда ижодий агентликлар рейтингини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, саноатнинг фаол юритгичига айланадиган янги профессионал формат шакллантирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Маркетинг ва реклама ҳафталиги «Миллий маркетинг маркази» корхоналар уюшмаси томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси кўмагида ўтказилмоқда.

 

Ўз ахборотимиз.

Музаффар Абдуллаев сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech