17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Агросектор
3 Окт  2019 817

ОТБ Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 150 млн. доллар кредит ажратишни маъқуллади

Бундай молиялаштириш чорвачилик соҳасидаги фермерлар ва тадбиркорларнинг молиявий ресурсларга, бозорларга, ветеринария ва бошқа жониворлар саломатлиги хизматларига кириб бориш имконини яратади, бу уларнинг самарадорлигини ва миллий иқтисодиётга қўшадиган ҳиссасини оширишга ёрдам беради.

Чорвачилик соҳасидаги фермерлар ва тадбиркорларнинг молиявий ресурсларга, бозорларга, ветеринария ва бошқа жониворлар саломатлиги хизматларига кириб бориш имконини яратиш, уларнинг самарадорлигини ва миллий иқтисодиётга қўшадиган ҳиссасини оширишга ёрдам бериш мақсадида ОТБ Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 150 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

«Ўзбекистонда чорвачилик фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар ўз хўжаликлари ва фаолияти, маҳсулдорлиги ва фойдасини кўпайтиришда қийинчиликларга дуч келмоқда, - дейди Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Марказий ва Ғарбий Осиёдаги табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги бўйича бош иқтисодчиси жаноб Буй Минь Жиап. - ОТБнинг қўллаб-қувватлаши сектор олдида турган баъзи муҳим тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беради ва қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва инновация бўйича ҳукумат стратегиясини қўллаб-қувватлайди».

Чорвачилик сектори Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим бўлиб қолмоқда, бу мамлакат қишлоқ хўжалигининг 40% ва ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 8% ни ташкил этади. Шунга қарамай, 2017 йилда Ўзбекистонда чорвачилик маҳсулотларининг савдо тақчиллиги 75,2 млн АҚШ доллари даражасида қолди. Чорвачилик соҳасида қўшимча қиймат занжирида ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳам молиялаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқдалар, чунки маҳаллий банкларнинг чорвачилик кредитлари жами портфелнинг фақат 1,0% нигина ташкил қилади. Фермерлар ва бизнес эгалари учун ветеринария хизматлари ва чорвачилик тадқиқотларидан фойдаланиш ҳам ишчи кучи ва ресурслар етишмаслиги туфайли мураккаблашган.

ОТБ томонидан «Чорвачилик соҳасида қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳаси» учун жами молиялаштиришда иштирок этувчи молия муассасаларига 146 миллион АҚШ доллари ажратилади, улар орқали ишлаб чиқарувчилар, қайта ишлаш корхоналари, хомашё етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар (ветеринария хизматларини ҳам қўшган ҳолда) учун зарур бўлган бозор банк молиялаштирилиши тақдим этилади. Суб-қарз олувчилар активларининг максимал миқдори аризаларни топшириш вақтида 50 млн АҚШ долларини ташкил қилиши ва улар ишлаб чиқаришда, маркетинг, қайта ишлаш, етказиб бериш ва чорвачилик хизматларини кўрсатишда иштирок этиши лозим. Молиявий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш секторнинг самарадорлиги, салоҳияти ва барқарорлигини оширади.

Лойиҳа учун 4 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ Ўзбекистонда хусусий ветеринария амалиётини ривожлантириш жумладан, ветеринария клиникаси хизматидан фойдаланишни яхшилаш, ҳайвонларни даволаш, улар соғломлигини сақлаш бўйича маслаҳатларни ва дори-дармонларни жорий этишга йўналтирилади. Хусусан, бу давлат ва хусусий секторда ветеринария шифокорлари учун ўқув ва ўргатиш дастурлари; энг яхши тармоқ амалиётлари ва кўрсатмаларини таъминлаш учун ветеринария ассоциациясини ташкил этиш; мамлакатда хусусий ветеринария амалиётини амалга оширишни намойиш этишни ўз ичига олади. Лойиҳа шунингдек, иштирок этувчи молия институтларининг чорвачилик секторини кредитлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ва алоҳида кредит маҳсулотларини яратиш имкониятларини яхшилашга ёрдам беради.

Лойиҳанинг 2024 йил охирига қадар якунланиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech