17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,2 °C

Мамлакатимизда
22 Июл  2019 908

ДХМлар орқали “Абитуриентлар рухсатномаси”ни олиш имкони яратилди

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, абитуриентлар “Абитуриентлар рухсатномаси”ни 24/7 режимида Давлат хизматлари марказлари орқали олишлари мумкин.

Хабарингиз бор 20 июлдан бошлаб “Абитуриентлар рухсатномаси”ни топширилишига старт берилди. Ушбу ҳужжатни олиш учун махсус http://ruxsatnoma.dtm.uz платформаси ишга туширилган.

Бироқ, мазкур сайтдан фойдаланиш кўникмаси мавжуд эмаслиги, айрим чекка ҳудудларда алоқа сифати етарли даражада бўлмаганлиги абитуриентларда имтиҳон ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақидаги маълумотларни олишга тўсқинлик қилиши эҳтимоли бор.

Эндиликда ушбу рухсатномани муқобил равишда олиш учун куну-тун, (ҳаттоки дам олиш кунларида ҳам) ДХМлар орқали тезкор тарзда “Абитуриентлар рухсатномаси”ни олиш имкони мавжуд.

Рухсатномани ҳужжат топширган ҳудуд ва олий таълим муассасасидан қатъий назар ўзингизга қулай бўлган ДХМдан олишингиз мумкин. Ушбу хизмат мутлақо бепул кўрсатилади.

Шунингдек, “Абитуриентлар рухсатномаси”ни жойлардаги Қабул комиссиялари орқали ҳам олса бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech