18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,8 °C

Спорт
15 Июл  2019 645

Абдусалом Азизов ЎФА президенти этиб сайланди

15 июль куни Radisson Blu меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди. Олдиндан белгилаб қўйилганидек мазкур конференцияда ЎФАга янги президент сайланди. Айни вақтда Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келаётган Абдусалом Азизов номзоди ЎФА президентлиги учун кўрсатилди, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри. https://gosport.uz/football/faga-yangi-prezident-sajlandi/

ЎФА ижроқўми аъзолари бир овоз мазкур номзодни қўллаб овоз беришди. Натижада Абдусалом Азизов ЎФАнинг амалдаги президенти этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ЎФА президенти лавозимида Бош вазир ўринбосари, Транспорт вазири Очилбой Раматов ишлаб келаётганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech