16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,6 °C

Хавфсизлик
15 Ноя  2019 772

Уйдан газ ҳиди келяпти… Истеъмолчилар аризалари бўйича таъмирлаш муддатлари қандай?

Сўнгги ойлардаги янгиликларга қараганда, кундалик турмушда газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўплаб кузатилмоқда.

Кўпинча кундалик маиший эҳтиёжлар учун «зангори олов»дан фойдаланаётган кишилар асосий талабларни унутиб қўймоқда. Масалан, давлат стандартидан ўтмаган ва сифат сертификатига эга бўлмаган иситиш приборларидан фойдаланишмоқда, совуқ кунлари уй ичини газ плитаси ёрдамида иситишмоқда, ёниб турган газ приборларини узоқ вақт назоратсиз қолдиришмоқда, уйлардаги мўри ва шамоллатиш каналларини текшириш учун ўз вақтида махсус корхонага мурожаат қилишмаяпти, бунинг натижасида улар тиқилиб қолиб, ис гази уй ичига тарқалмоқда. Бундан ташқари, ўзбошимчалик билан газ приборлари жойни ўзгартиришмоқда ёки алмаштиришмоқда, болаларнинг газдан фойдаланишига йўл қўйишмоқда, газ ҳиди чиқса ёки газ приборларини таъмирлаш бўйича ўз вақтида авария хизматини чақиришмаяпти, аксарият ҳолларда тасодифий кишилар хизматларидан фойдаланишмоқда.

Айтиш жоизки, газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларга йўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топширишга мажбур. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилади.

Тасдиқланган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш амалга оширилади:

- кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда — икки йилда бир марта;

- турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари - йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш - ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.

Тасдиқланган тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда таъмирлаш:

- табиий газ сизиб чиқишида - дарҳол;

- овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида - бир кун давомида;

- иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида - бир кун давомида;

- иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) - икки кун давомида;

- газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда - беш кун давомида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech