16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,9 °C

Транспорт
17 Сен  2019 474

Ўзбекистонда электробуслар лойиҳаси учун 4 миллион доллар ажратилади

Бундан бир неча муддат аввал БМТнинг ривожланиш лойиҳаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамкорлигида Глобал экологик фонд орқали пойтахт жамоат транспорти таркибига электробусларни олиб келиш бўйича лойиҳа юзасидан иш бошланган эди. Мазкур лойиҳа БМТ томонидан тасдиқланди ва лойиҳаолди ишлари учун бюджет ва экспертлар гуруҳи шакллантирилди. Айтиш жоизки, ушбу лойиҳа МДҲ давлатлари орасида фақат Ўзбекистон ва Украина учун тасдиқдан ўтди.

Кеча “Тошшаҳартрансхизмат”АЖда БМТнинг эксперт консультантлари Роналд Вонг ҳамда Томас Финклар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилди ва ишчи гуруҳи тузилди. Ўзбекистонга электробуслар лойиҳаси учун 4 миллион доллар бюджет ажратилиши кўзда тутилгани таъкидланди. Халқаро ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳи келаси ҳафтадан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда фаолият олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech