17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,8 °C

Хавфсизлик
28 Мар  2019 902

90 миллион сўмлик тиллани ютиб, ўзга давлатга учмоқчи бўлган икки шахс ушланди

“Тошкент” халқаро аэропорти божхоначилари қуйма тилла бўлакларини юртимиздан ноқонуний олиб чиқиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузарлик ҳолатларини фош этишди, дея хабар беради Давлат божхона қўмитаси.

 

«Тошкент-Амритсар» йўналиши бўйича  учиб кетишга отланган ва «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган икки нафар фуқаро Г.Б. ва С.Х. лар божхона назоратидан ўтиш чоғида божхоначиларга ҳеч қандай ноқонуний буюмларни олиб кетмаётганликларини маълум қилишди.

 Аммо, ушбу фуқароларнинг ўзини тутиши божхоначиларнинг эътиборини тортди. Шундан сўнг аэропортда ўрнатилган замонавий “Body scanning” қурилмасида ушбу шахслар текширувдан ўтказилганда уларнинг ички аъзоларида металл жисмлар борлиги ошкор бўлди.

Г.Б. ва С.Х. лар жами  вазни 451 граммни ташкил этувчи, умумий нархи 90 миллион сўмлик  26 дона қуйма тилла бўлакларини ютган ҳолда юртимиздан олиб чиқиб кетишга уринишган экан.

Аммо уларнинг бу қинғир режалари божхоначилар эътибори ва замонавий техника воситалари кўмагида чиппакка чиқарилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech