20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Спорт
24 Апр  2019 941

9 нафар боксчимиз Осиё чемпионатининг ярим финалига чиқди

Хабарингиз бор, айни кунларда Таиланд пойтахти бокс бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Айни пайтга келиб, чорак финал босқичидан ўрин олган барча беллашувлар якунланди ва финал учун жанг қиладиган вакилларимиз номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Чорак финал натижаларига кўра, 9 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди ва ўзлари учун камида бронза медалини нақд қилиб олишди. Эътиборингизга ярим финалга йўл олган боксчиларимиз рўйхатини маълум қиламиз:
Эркаклар:

-49кг: Нодир Мирзаҳмедов

-56кг: Миразизбек Мирзаҳалилов

-60кг: Шукуржон Раҳимов

-69кг: Бобо-Усмон Батуров

-91кг: Санжар Турсунов

+91кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:

-57кг: Ёдгорой Мирзаева

-64кг: Мафтуна Мелиева

-69кг: Шаҳноза Юнусова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech