22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,6 °C

Хавфсизлик
15 Апр  2019 1111

8550 АҚШ доллари яширинча олиб кетмоқчи бўлган шахс тўхтатилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари республикамиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга доир навбатдаги божхона қоидабузарлик ҳолатини аниқлашди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси.

 

Хусусан, “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали пиёда ҳаракатланаётган фуқаро П.А божхоначиларда шубҳа уйғотади. У белгиланган тартибда текширилганда эгнидаги кийимида декларацияланмаган ва оғзаки сўров пайтида божхона ходимларига маълум қилинмаган 8550 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Шу ўринда эслатиш жоиз,, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

Чет эл фуқаролари эса Ўзбекистонга кириш чоғида олиб кирган миқдордаги нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетишлари мумкин.

Белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар талаб этилади.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech