20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Хавфсизлик
20 Апр  2019 1107

80 миллион сўмлик кимёвий дори воситалари фош этилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўсимлик зараркунандаларига қарши курашишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларни юртимизга кўп миқдорда олиб киришга доир навбатдаги божхона қоидабузилиш ҳолати аниқланди.

Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, ўтказилган тадбир давомида, “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тезкор кузатувга олиниб, яшаш хонадонига кирган вақтида белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.

Натижада автомашина юкхонаси ва салонида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати қарийб 80 миллион сўмлик, 8 турдаги 814 литр ҳашоратларга қарши курашишда фойдаланиладиган сифати кафолатланмаган кимёвий дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech