23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,8 °C

Агросектор
12 Июл  2019 1405

Поп ва Мингбулоқ туманларида 8 минг гектардан ортиқ фойдаланишдан чиққан ер ўзлаштирилади

Жорий йилнинг 9-10 июль кунлари Жаҳон банки экспертларидан иборат миссия вакиллари томонидан Намангандаги Поп ва Мингбулоқ туманларида жорий этилаётган Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси асосидаги эксперимент тажриба ўрганилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Концепцияга мувофиқ Поп ва Мингбулоқ туманларида қиймати 20 миллион долларга тенг  8140 гектар  майдон ўзлаштирилади. Маблағнинг 15 миллион долларга тенг қисми халқаро молия институтлари, 5 миллион долларга тенг қисми ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Жаҳон банкининг сув ресурсларини бошқариш бўйича етакчи мутахассиси Азад Адулҳамид, Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи мутахассиси Сергей Зоря ҳамда  Жаҳон банкининг Олмаота вилоятидаги офиси лойиҳа раҳбари Анимеш Шривастава ва бошқа мутасадди вакиллар Поп туманидаги “Art Soft Cluster” корхонаси, Чодак массивидаги 3500 гектар фойдаланишдан чиққан суғориладиган майдонларни 4-кўтарма насос станцияси ва 2 км ирригация тармоқларини, “Ғурумсарой-2” насос станцияси ва бошқа мажмуаларни кўздан кечиришди.

Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги бўйича етакчи иқтисодчиси Сергей Зоря Поп ва Мингбулоқ туманларида жорий этилаётган тажриба натижасида қишлоқ хўжалиги ерлари ва ирригация тизимларини ислоҳ қилишда фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

– Жаҳон тажрибасида соҳани ислоҳ қилишда ишни пилот лойиҳалардан бошлашади. Шундан сўнг лойиҳа иши кенг жорий этилади. Худди шандай тажриба Марокашда ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу ерда ерларнинг 50 фоизини хусусий секторлар қопламоқда. Шубҳасиз, Ўзбекистонда ҳам бу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилади.

Синов тариқасида Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида амалга оширилаётган ишлар келажакда республикамизнинг бутун ҳудудида жорий этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech