20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Ижтимоий ҳаёт
9 Фев  2019 1459

8 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қўлга тушди

Бош прокуратура департаментининг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари ва туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ўзининг 8 кунлик фарзандини ўзгага пуллаётган она қўлга олинди.

Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи фуқаро Д.Б. ўзининг шахсини яшириб, фуқаро М.га тегишли паспорт нусхаси билан жорий йилнинг 26 январь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги туғруқхонага жойлашиб, шу куни қиз фарзандли бўлади. 3 февраль куни фарзандини фуқаро С.га 3,5 млн. сўмга сотиб кетаётган вақтида ушланган

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech