25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,4 °C

Мамлакатимизда
13 Июн  2019 393

74 та туман ва шаҳар ҳокимлари билан учрашувлар бўлиб ўтди

Мамлакатимизда аҳолининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатлари муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан мазкур йўналишда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусдан келиб чиқиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳам тўртинчи ташаббус — ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида муҳим лойиҳа, яъни ҳудудларда “Истеъмолчи кутубхонаси”ни барпо этиш ташаббуси билан чиқиб, мазкур йўналишда зарур чора-тадбирларни амалга оширишга киришган.

Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов ушбу лойиҳани бутун республика бўйлаб рўёбга чиқариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятларида бўлди. Сафар мобайнида федерация раиси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари билан учрашди, деб хабар бермоқда федерация матбуот хизмати.

Мазкур учрашувларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгусидаги режалар белгилаб олинди. Шунингдек, ҳудудларда “Истеъмолчи кутубхонаси” ҳамда “Истеъмолчилар уйи” барпо этиш масаласи муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг май-июнь ойлари давомида Федерация раиси ижтимоий шериклик тамойиллари асосида 74 та туман ва шаҳар ҳокимлари билан учрашди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech