22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,4 °C

Хавфсизлик
21 Окт  2019 507

Тошкентда аёлни қўрқитиб 700 доллар талаб қилган фирибгар ушланди

Эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатиши билан аёл кишини қўрқитиб, ундан товламачилик билан пул талаб қилган шахс қўлга олинди, деб хабар қилади ИИББ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ички ишлар органларига 37 ёшли Ш.Т. мурожаат қилиб, ундан эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатишини айтиб, 700 АҚШ доллари талаб қилаётган шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

16 октябрь куни соат 16:30 да Яшнобод туманида аёлни қўрқитган 35 ёшли Абдувахоб Н. пулларни олиш вақтида  қўлга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech