19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +42,4 °C

Хавфсизлик
2 Мая  2019 849

54 миллион сўмликдан зиёд ноқонуний олиб кирилаётган автомобиль эҳтиёт қисмлари фош этилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари йўловчи поездида ноқонуний равишда юртимизга автомобиль эҳтиёт қисмларини олиб киришга бўлган уринишга чек қўйишди, деб хабар бермоқда Давлат божхона бошқармаси.

Мазкур божхона постига қўшни мамлакатдан йўловчи поездида кириб келган фуқаро Б.Ш. божхона ходимларини чалғитмоқчи бўлди. Яъни, вагон чойшаблари сақланадиган қоплар ичига қиймати 54 миллион сўмликдан зиёд 309 дона декларацияланмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган автомобиллар учун газ ускунаси қисмларини жойлаштирган. Бироқ бу ҳаракат божхона назорати жараёнида фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech