20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Хавфсизлик
18 Мар  2019 1223

500 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган товламачи аёллар қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, 10 март куни Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органларига 19 ёшли Эркин Ю. мурожаат қилиб, ундан икки аёл 500 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлаётганини ва уларга нисбатан чора кўришни сурайди.  

 

Гап шундаки, 31 ёшли Дурдона И. ва 33 ёшли Махфуза Х.лар айтилган пулни бермаса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга Эркин уларнинг номусига текканлиги ҳақидаги ариза йўллаш билан таҳдид қилган. Ушбу мурожаат бўйича тегишли чоралар кўрилиб, аёллар пулни қабул қилишаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинган. Дурдона И. ва Махфуза Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми бўйича (“Товламачилик”) жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech