21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Долзарб
29 Апр  2019 482

Германияда бирйўла 50 машина тўқнашиб кетди

Ушбу автоҳалокат Зуль ва Майнинген шаҳарлари ўртасидаги 71-автотрассада юз берган.

ЙТҲда олти нафар инсон ўта оғир тан жароҳат олган, яна 25 кишининг жароҳати ўртача баҳоланмоқда, дея хабар беради lenta.ru электрон нашри. Жабр кўрганларни эвакуация қилишга иккита вертолёт сафарбар этилган.

Мутахассисларнинг айтишича, ЙТҲга об-ҳаво ёмонлиги сабаб бўлган. Кучли дўл ёғиши ва туман натижасида трасса жуда сирпанчиқ бўлиб кетган. Ҳар иккиала йўналишда ҳам машиналар бир-бири билан тўқнаша бошлаган, баъзилари йўл тўсиқларига урилган. Ҳодиса натижасида жуда кўп автомобилларнинг жиддий шикастлангани ҳам айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech