27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,5 °C

Хавфсизлик
24 Мая  2019 531

320 млн. сўмлик ноқонуний олиб кирилган дори воситалари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ДХХ шаҳар бўлими ва Тошкент вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Бекобод шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Х. ўз хонадонида хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини ноқонуний равишда муомалага киритишга мўлжалланган «яма» ташкил этганлиги аниқланган.

Хусусан, ушбу «яма»да Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 320 млн. сўмлик дори воситалари ҳамда 84 кг «Латун» (рангли металл) парчалари сақланаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech