21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,6 °C

Мамлакатимизда
9 Окт  2019 343

Самарқандда 25 нафар фуқаро “Хот-дог”дан заҳарланди

Бугун, 9 октябрь куни соат 09:30да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жами 25 нафар фуқаролар Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси ташхиси билан ётқизилган, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Аниқланишича, ушбу фуқаролар 6 октябрь куни шаҳардаги “Сиёб деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан “Хот-дог” маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда.

Заҳарланиш ҳолати юзасидан “Хот-дог” тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖК 257{1}-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech