19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,6 °C

Хавфсизлик
31 Мая  2019 736

237 миллион сўмликдан зиёд қалбаки дори воситалари қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ДХХ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки дори воситалари қўлга олинди, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

“Наманган-Шеробод” ЙПХ назорат масканида фуқаро А.И.нинг бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилганида, унинг юкхонасида фуқаро А.С.га тегишли 1.200 кассетада 300 мг.лик умумий қиймати 237,8 млн. сўмлик қалбаки “REGAPEN” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И., А.С. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech