27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,5 °C

Яшил сайёра
18 Мая  2019 597

22 май – Ҳалқаро биологик хилмахиллик куни муносабати билан эртага экобоғда байрам тадбири бўлади

19 май куни соат 9:30 дан 14:00гача Тошкент шаҳридаги Захриддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий экобоғда халқаро биологик хилма-хиллик кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад кенг жамоатчилик эътиборини атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, биологик хилма-хилликни асраш ва экологик тизимлар яхлитлигини сақлаб қолишга қаратишдир.

Марказий экобоғ ҳудудида ўтказилаётган тадбир доирасида катталар ва мактаб ўқувчилари иштирокида турли танловлар ўтказилади.

Байрам Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Экомактаб” ННТлари ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech