11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,3 °C

Энергетика
10 Июл  2019 1017

2020 йил охиригача 100 фоиз истеъмолчилар автоматлаштирилган тизимга уланади

Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–5761, 09.07.2019 й.).

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 августдан табиий газни ва электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар, қўшилган қиймат ва акциз солиғини чегириб ташлаб, 5 фоиз миқдорда амалга оширилади.

Илгари тушган маблағларнинг 10 фоизи ўтказилган.

2019 йил охиригача Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланганлар сони 2,5 млн.га етказилади ҳамда 2020 йил охиригача 100 фоиз истеъмолчилар тизимга уланади.

Бунинг учун Жамғарма маблағларидан 100 млрд сўм ажратилади.

2020 йил 1 январдан прокуратура органлари ходимлари бир қисмининг таъминоти Жамғармадан Давлат бюджетига ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech