16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Саломатлик
30 Мая  2019 1392

2019/2020 ўқув йилидан янги тиббий таълим йўналишлари очилади

Президентимизнинг тегишли қарорига асосан 2019/2020 ўқув йилидан тиббиёт олий таълим муассасаларида клиник психология, биотиббиёт муҳандислиги, дори воситаларини стандартлаш, сертификатлаш ва сифат менежменти каби бир қатор янги таълим йуналишлар очилади.

Шунингдек, эндиликда тиббиёт коллежларида ҳам ўқитиш муддалари  3 йилдан 2 йилга қисқартирилиб, фельдшер-лаборатория иши, фельдшерлик иши ва тиббий-ижтимоий иши каби янги таълим йўналишларида малакали ўрта тиббиёт кадрлар тайёрланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Тиббий таълимдаги ислоҳотлар — тиббиёт соҳасининг тараққиёт мезонларидан бири” мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.  

Бундан ташқари, республикамизнинг тиббиёт олий таълим муассасасалари ва филиалларида Россия, Германия, Корея Республикаси, Туркия, Ҳиндистон каби хорижий давлатларнинг 20 дан ортиқ бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қўшма дастур асосида халқаро факултетлар ва янги  ўқув йилидан Россиянинг  Н.И. Приогова номидаги Россия тиббиёт университети филиалини ташкил этиш режалаштирилган.

Анжуманда 2019 – 2022 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва тиббиёт олий таълим муассасаларида босқичма-босқич ўқув-симуляцион марказлар ташкил этиш ҳамда 2020 йилдан бошлаб, ҳар йили тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари ва тиббиёт коллежларининг ўқувчилари орасида клиник фанлар бўйича Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадалари, шунингдек, ёш олимлар орасида Ибн Сино номидаги халқаро илмий танловлар ўтказилиши ёшлар учун катта имконият бўлиши таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech