24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,1 °C

Мамлакатимизда
21 Фев  2019 1086

2019 йилда 478 та қишлоқларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади

“Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

 

 

Қарорга мувофиқ, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида:

- 159 та туманда 1,6 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган 478 та қишлоқларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади ҳамда мазкур чора-тадбирлар учун 4,8 триллион сўм сарфланади;

- умумий узунлиги 5 минг 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар) таъмирланади ва реконструкция қилинади;

- 1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқлар ободонлаштирилади;

- 36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 минг 458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизими яхшиланади.

- 556 та автобекат қурилади ҳамда 46,3 миллиард сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилинади;

- ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 минг 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншооти қурилади, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотлари реконструкция қилинади;

- 361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизими яхшиланади;

- 214 минг 200 та якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 1 минг 182 та кўп хонадонли уй-жойлар таъмирланади;

- 378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудлари ободонлаштирилади;

- 280 та боғча, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектлари қурилади;

- жами 2 минг 532 та бозор инфратузилмаси объектлари қурилади ва таъмирланади;

- 296 километр ирригация ва 1 минг 538 километр мелиорация объектлари қурилади, 584 километр ирригация объектлари тозаланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech