20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Спорт
20 Апр  2019 1091

2 нафар дзюдочимиз юқори пробали медаллар учун кураш олиб боради

БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг биринчи кун доирасида саралаш баҳслари ортда қолди. Қувонарлиси, кечки дастурда 2 нафар дзюдочимиз юқори пробали медаллар учун кураш олиб боришади, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

-52 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова Австралия, Жанубий Корея, КХДР вакилаларини мағлуб этиб финалга етиб келди. Ҳамюртимиз олтин медаль учун мўғилистонлик Сосорбарам Лхагвасурен билан курашади.

-60 килограмм вазн тоифасида Шарофиддин Лутфиллаев ярим финалда имкониятни бой берган бўлса-да, шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолди. Вакилимиз бронза медали учун кечадиган баҳсда қозоғистонлик Гусман Киргизбаевга қарши татамига чиқади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech