16 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Хавфсизлик
6 Фев  2019 1041

2 миллиард 647 миллион cўмлик ноқонуний сақланаётган товарлар фош этилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари қонунбузарлар томонидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини олдини олиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, божхоначилар томонидан Хитойдан келган ва шаҳардаги омборлардан бирида сақланаётган оёқ кийим тагликлари назоратдан ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Текширув вақтида аниқланишича, ҳужжатларда кўрсатилган товарлардан ортиқча бўлган ва яширин тарзда сақланаётган 2400 жуфт болалар оёқ кийими, 57 525 жуфт аёллар шиппагининг таг қисми ва 72 348 жуфт аёллар шиппагининг устки қисми борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний сақланаётган товарларнинг умумий қиймати 2 миллиард 647 миллион сўмни ташкил қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech