16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Спорт
11 Сен  2019 289

17 ёшли сузувчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Шу кунларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

S13 тоифасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича стартга чиққан терма жамоамиз вакили 17 ёшли Нигора Мирзоҳидова жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз масофани босиб ўтиш учун 1:07.67 дақиқа сарфлади.

Айни ушбу йўналишда иштирок этган бошқа бир вакиламиз Шоҳсанам Тошпўлатова эса маррага бешинчи бўлиб етиб келди. Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа Токио Паралимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Мусобақада яна 5 нафар спортчимиз турли масофаларда жаҳон чемпионати медали учун стартга чиқишади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech