16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3 °C

Хавфсизлик
1 Дек  2019 693

Қибрайда бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди

Бугун, 1 декабрь куни тахминан соат 05:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани Алишеробод маҳалласидаги уйларнинг бирида истеқомат қилувчи бир оиланинг 16 нафар аъзолари ис газидан заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилган, деб хабар қилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

 

Мурожаат қилганларнинг орасида 11 нафари вояга етмаган фуқаролар бўлган. Вафот этганлар йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

Ҳурматли фуқаролар! Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиздан, хонандонингиз ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътоборли бўлишингизни ҳамда улардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech